Беллингем 3 та клубдан келган таклифни рад қилди

"Боруссия" футболчиси Жуд Беллингем ёзнинг энг катта трансферларидан бири бўлиши кутилмоқда. Уни бир қанча топ клублар ўз таркибида кўришни истайди. Шунингдек, ярим ҳимоячи ҳам мавсум сўнггида жамоасини тарк этишга тайёр. Дортмундликлар англиялик футболчи учун 130 миллион евро истаяпти. Бу шарт "Ливерплуь"нинг курашдан чиқиб кетишига сабаб бўлди. 

"Bild" нашри хабар беришича, Беллингем 3 та клубдан келган таклифни рад қилди. 19 ёшли ярим ҳимоячи ПСЖ, "Челси" ва "Манчестер Сити"га ўтишни истамайди. У маоши баланд бўлишини эмас, балки келажакда юқори даражада ўйнашини хоҳлайди. 

Беллингем учун курашда "Реал" фаворитга айланди. Мадридликлар мазкур трансферни амалга оширишига ишонади ва тез орада Германия клубига таклиф билан чиқади. Шу билан биргаликда, "Манчестер Юнайтед" ҳам футболчини сотиб олмоқчи. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!