Беллингем: "Бавария"га қарши ўйин биз учун финалдек аҳамиятга эга"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Реал Мадрид" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем Чемпионлар лигаси чорак финалида "Бавария"га қарши жавоб учрашуви олдидан фикр билдирди.

Жамоалар ўртасидаги ҳал қилувчи баҳс бугун Мюнхенда бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 00:00'да старт олади. Илк учрашувда мадридликлар 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди.

Беллингемнинг таъкидлашича, ушбу тўқнашув жамоа учун финалдек аҳамият касб этади.

"Бу жуда муҳим ўйин, айниқса Ла Лигадаги ҳолатимизни инобатга олсак. Бу баҳс финалга тенг. Биз Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун курашмоқчимиз. Турнирда шунчаки иштирок этиб, ўйинларни четдан кузатиш учун эмас, совринни ютиш учун майдонга тушамиз.

Энг муҳими — ўйин ичида қолиш. Албатта, осон бўлмайди. Ҳозирги ҳисобда ортда қолаётганимиз ўз айбимиз. Бу жуда узун ўйин бўлади. Чемпионлар лигасидаги ҳар қандай мағлубият — фалокат. Айниқса бизнинг вазиятда бу ҳақиқий финал.

Биз учун жуда кўп нарса тикилган. Шунинг учун яхши ўйнашимиз шарт. Бизда "ҳаммаси ё ҳеч нарса" деган руҳият бор. Ҳимояда ётиб олмаймиз. Ишонишни истаймиз, чунки бошқа имконият бўлмаслиги мумкин. Майдонга тушиб, ғалаба қозонишимиз керак", — деди Беллингем.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!