Беллингем "Боруссия"да қолиши мумкин
"Боруссия" Дортмунд футболчиси Жуд Беллингемни бир нечта топ клублар ўз сафига қўшиб олишни истайди. Немис жамоаси эса ушбу трансфердан 150 миллион евро ишлаб олмоқчи. Айнан мана шу сабаб ҳам ярим ҳимоячи учун курашдан "Ливерпуль"нинг чиқиб кетди. Испаниянинг бир қатор нашрлари 19 ёшли инглизни "Реал"га ўтишига ишонмоқда. Бундан ташқари, ПСЖ ҳам уни сотиб олмоқчи.
Беллингем сўнгги қарорни чиқаргани йўқ. Мавсум эса деярли тугаб бормоқда. Футболчи қайси клубга ўтиши ҳозирга келиб аниқ бўлиши керак эди. "Times"нинг маълумотларига кўра, Жуд яна бир мавсум "Боруссия"да қолиши мумкин. Ярим ҳимоячи фаолиятини қаерда давом эттиришини ҳал қилганидан кейин жамоани тарк этади.
Эслатиб ўтамиз, Беллингемнинг дотмундликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилда ўз ниҳоясига етади. Унинг кетишига клуб қарши эмас, бироқ "Боруссия" англияликнинг нархини кўтаришда давом этмоқда.
Фикрлар