Беллингем: "Мен ўйнашга тайёрман"
"Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем соғлиғида ҳеч қандай муаммо йўқлигини айтди.
Англиялик футболчи ўтган мавсум охирида тиззасидан жароҳат олган эди, бу эса унинг Дортмунднинг "Боруссия"сидан "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилмади.
“Тиззим ҳозир мукаммал ҳолатда, ўйнашга тайёрман. Мен Сантьяго Бернабеу майдонига тушиб, мухлисларимизни хурсанд қилиш имкониятини интиқлик билан кутяпман", - дея 20 ёшли янги футболчининг сўзларини келтиради "Marca" нашри.
Жуд Беллингемнинг трансфери "Реал"га 103 миллион еврога тушди. Футболчининг “қироллик клуби” билан шартномаси 2029 йилнинг июнь ойи охиригача ҳисобланган.
Фикрлар