Беллингемдан янги рекорд
Англия Францияга қарши жаҳон чемпионати чорак финалда ўйнамоқда. Ушбу баҳсда Жуд Беллингем “уч шерлар” тарихида ушбу босқичда майдонда тушган энг ёш футболчига айланди (19 ёш, 164 кун). Ундан олдинги натижа Уэйн Рунига тегишли. Собиқ футболчи 2006 йилги мунлиалда Португалияга қарши учрашувда ўйнаган (20 ёш, 250 кун).
Англия ўшанда Португалияга имкониятни бой берган ва учрашувда қизил карточка олган. Беллингем Қатардаги мундиалда жамоанинг муҳим футболчиларидан бирига айланди. У “уч шерлар” таркибида барча ўйинларда асосий таркибда майдонга тушди. 19 ёшли ярим ҳимоячи ҳозиргача 1 та гол ва 2 ассистни ўз номига ёздириб қўйган.
Фикрлар