Беллингемни Манчестерга олиб келишади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Англия Премьер-лигасидаги мавқеини тиклаб бораётган “Манчестер Юнайтед” келаси мавсумда Европа Чемпионлар лигасида иштирок этади. Манчестерликлар ёзда таркибни ислоҳ қилишни давом эттиради. Клуб раҳбарияти таркибни Жоб Беллингем ёрдами билан кучайтирмоқчи.

Бу ҳақда Teamtalk журналистлари хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, Дортмунднинг “Боруссия” клубида ўйнаётган 20 ёшли футболчини “Манчестер Юнайтед” ўз сафига қўшиб олишга жиддий қизиқиш билдиряпти.

Манчестерликлар бундан аввал ҳам Жобни трансфер қилишга уринган, аммо у Бундеслигада ўйнаш вариатини танлаганди.

Беллингемнинг “асаларилар” билан шартномаси 2030 йил июнь ойининг охиригача амал қилади.Ярим ҳимоячининг бозор қиймати 30 миллион еврога баҳоланган. У жорий мавсум барча турнирларда 45 та учрашувда иштирок этди. Ярим ҳимоячи тўртта голли узатма билан ажралиб турди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!