Бен Йеддер: МЮга гол уришимни билган эдим
Ads

Кеча "Олд Траффорд"да "Манчестер Юнайтед"га (2:1) қарши баҳсда "Севилья"нинг ҳақиқий қахрамонига айланган Виссам Бен Йеддер учрашувдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Моуринью устозлик қиладиган “Манчестер Юнайтед”дек кучли жамоага қарши баҳс қийин кечишини аввалдан билган эдик. Бу қарама-қаршиликда биринчи киритиладиган гол муҳим аҳамият касб этиши ҳам аён эди. Бироқ мен ўзимга ишонардим ва гол уришимни билгандим”, - дейди Йедер УЕФА расмий сайтига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, “Севилья” сўнгги 60 йилда илк бор ушбу мусобақанинг чорак финалига йўлланмани қўлга киритди.

Минбар

Барча блоглар