“Бенфика” Энцо учун курашаётган клубларга қандай шарт қўйди?
Аргентиналик ярим ҳимоячи Энцо Фернандес жаҳон чемпионатидаги ёрқин ўйинлари орқали топ клублар эътиборига тушди. Ҳаттоки футболчи “Ливерпуль” билан келишувга эришиб бўлди, деган хабарлар тарқалмоқда.
Аммо “90MIN” нашри бундай миш-мишларни рад қлилмоқда. Манбанинг таъкидлашича, ярим ҳимоячи айни дамда бор эътиборини Францияга қарши финал учрашувига қаратган. У ҳозир клублар билан шартнома имзолайдиган ҳолатда эмас.
“Бенфика” эса Энцони қўлга киритишни истайдиган клубларга ўз шартини эълон қилди. Маълум бўлишича, Португалия клуби футболчининг 120 миллион евролик товон пулини тўланишини истайди. Фернандес “Бенфика”га ёзда 18 миллион евро эвазига “Ривер Плейт”дан келиб қўшилган.
Фикрлар