“Бенфика” президенти: “Рамош сотилмайди”

Португалиянинг нимчорак финал доирасидаги Швейцарияга қарши ўйинида майдонга тушиб, хет-трикка эришган Гонсало Рамош бир қанча топ клублар эътиборига тушди. Маьлум бўлишича, ёзда уни ПСЖ ва “Ньюкасл” жамоалари сотиб олмоқчи бўлган. Лекин “Бенфика” футболчини қўйиб юбормаган.

Айни дамда 21 ёшли ҳужумчига “Манчестер Юнайтед” қизиқиш билдирмоқда. Клубнинг ушбу трансферни қишда амалга ошириш нияти бор. Аммо Португалия клубининг президенти Гонсалони қишда сотмаслигини айтди.

“Бизнинг мақсадимиз чемпион бўлиш. Ҳеч ким жамоани тарк этмайди. Бизда ҳеч қандай молиявий муаммолар йўқ”, - деди Руи Кошта.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
● 10 ●
12/12/2022 22:35
Бир омади келди-келдида. Халиям хеч ким сотиб оламан дегани йук.