"Бенфика" юлдузи клубга қайтиши мумкин

"Арсенал" марказий ҳимоячиси Давид Луиз собиқ жамоаси "Бенфика"га қайтиш ниятида.

Бразилиялик футболчи 2007-2011 йиллар мобайнида лиссабонликлар шарафини ҳимоя қилган.

"Мен Виейра ("Бенфика" клуби президенти) билан суҳбатлашдим. Агар у ва клуб мухлислари рози бўлишса, ушбу қайтиш амалга ошиши мумкин", - футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда A Bola нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!