Бенитес "Милан"нинг қайта тикланишига ишонч билдирди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испаниялик машҳур мутахассис Рафаэль Бенитес «Милан» клуби атрофидаги ҳозирги ноаниқ вазиятга қарамай, жамоа яқин йилларда қайта тикланишига ишонади. Маълумки, мавсум якунлангач, клуб катта обрў-эътиборга эга Массимилиано Аллегри билан йўлларини ажратди.
 

Бенитеснинг фикрича, «Интер» ва «Наполи» янги мавсумни деярли ўтган йилги даражасида бошлайди.

«“Интер” ва “Наполи” янги мавсумга ўтган йилда тўхтаган нуқтасидан деярли ўзгармас ҳолда кириб боради. “Наполи”, деб ўйлайман, Аллегри қўл остида ҳам ички чемпионатда, ҳам Европа мусобақаларида ўзини яхши кўрсата олади. “Рома”нинг асосий устуни – Гасперини, “Комо” эса ҳақиқий мўъжиза. “Ювентус” бўйича деярли тушунмай қолдим, уларда нима кечаётгани ноаниқ.

 “Милан” эса албатта қайта тикланади», – дея Бенитес сўзларини келтиради pianetamilan.it нашри.


Эслатиб ўтамиз, ҳозирги кунда Италия чемпиони унвони «Интер» клубига тегишли.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!