Бентеке Кримецга жамоадош бўлиши мумкин эди, аммо...
Ads

Англиянинг “Кристал Пэлас” клуби ҳужумчиси Кристиан Бентеке ҳамюртимиз Егор Кримец тўп сурадиган Хитойнинг “Бейжин Гоан” жамоасидан бўлган таклифни рад этди. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Олинган маълумотларга кўра хитойликлар Бентекега 40 миллион фунтлик шартнома таклиф қилишган, аммо бельгиялик футболчи “Кристал Пэлас”ни тарк этмоқчи эмас. Айтиш керакки, 26 ёшли футболчига “Бейжин Гоан”дан ташқари яна бир нечта Хитой клублари жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Маълумот учун, Бентеке ўтган йилнинг ёзида “Ливерпул”дан “Кристал Пэлас”га 27 миллион фунт эвазига кўчиб ўтган эди. У бу мавсум премьер-лигада 17та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 8та гол ёздириб қўйишга эришган.

Эслатиб ўтамиз, “Кристал Пэлас” кеча АПЛнинг 20-турида ўз майдонида “Суонси”га (1:2) имкониятни бой бериб қўйган эди.