Бензема 200 миллион евродан воз кечиб, масалага нуқта қўйди
“Реал” тўпурари Карим Бенземанинг кетиши ҳақидаги хабарлар бир неча кун давомида матбуотни қайнатди.
Бироқ, франциялик ҳужумчи Саудия Арабистони клубидан бўлган 200 миллион евролик таклифни рад этиб, “Реал” учун яна бир мавсум ўйнаб беришга қарор қилди. Шу тариқа, Бензема турли миш-миш ва шов-шувларга нуқта қўйди.
COPE нашрининг маълум қилишича, “Реал” раҳбарияти ҳам Каримнинг кетишига ишониб, у билан хайрлашув маросимини ташкил қилишга киришганди. 35 ёшли футболчининг Мадридда қолиш ҳақидаги қарори мутасаддиларга яхши янгилик бўлди.
Карим Бензема 2009 йилдан бери мадридликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Ўтган йили тажрибали ўйинчи жамоасининг Испания чемпионати ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишига катта ҳисса қўшди.
Бунинг оқибатида мавсумнинг энг зўр футболчисига бериладиган “Олтин тўп” совринини қўлга киритди.
Фикрлар