Бензема "Эспаньол"га қарши баҳсда майдонга туша олмайди

"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема Испания чемпионати доирасида "Эспаньол"га қарши ўйинда майдонга туша олмайди. Жорий мавсумда мунтазам равишда жисмоний муаммоларга дуч келаётган 35 ёшли футболчи кетма-кет иккинчи кун машғулотларда қатнашмаяпти, деб хабар беради "Marca" нашри.

Манбанинг хабарига кўра, Бензема келаси ҳафта Чемпионлар лигасидаги "Ливерпул"га қарши ва Испания чемпионатида "Барселона"га қарши ўйинларда яхши ҳолатда бўлади.

2022/2023 йилги мавсумда франциялик ҳужумчи "қироллик клуби" сафида 27 та ўйин ўтказиб, 18 та гол урди ва 5 та самарали узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" – "Эспаньол" учрашуви 11 март куни бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!