Бензема Это’Ога етиб олди

"Реал" форварди Карим Бензема Испания чемпионати доирасида "Бетис" (1:2) га қарши кечган ўйинда жамоанинг ягона голига муаллифлик қилди.

Франциялик футболчи Ла Лигадаги голлари сонини 162 тага етказиб, ушбу мусобақа тарихида энг кўп гол урган легионер футболчилар рўйхатида Самуэль Это’Ога етиб олди ва бешинчи ўринни камерунлик собиқ ҳужумчи билан бўлишиб турипти.

Бу борада, "Барселона" футболчиси Лионель Месси 438 та гол билан етакчилик қилмоқда.

Кучли тўртилкдан Криштиану Роналду (311), Уго Санчес (234) ва Альфредо Ди Стефано (227) ўрин эгаллаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)