Бензема жароҳати сабаб муҳим ўйинларни ўтказиб юборади

Ла Лига 16-туридан ўрин олган "Реал Сосьедад"га қарши баҳсда "Қироллик клуби" футболчиси Карим Бензема жароҳат олганди. 

Душанба куни 33 ёшли франциялик текширувдан ўтди. Маълум бўлишича, унинг сон мушакларига жиддий зарар етмаган. 

Карим бир ҳафтача майдонга туша олмайди. У 7 декабрь куни Европа Чемпионлар лигаси доирасида "Интер"га қарши баҳсни ўтказиб юбориши аниқ. Шунингдек, Бенземанинг 12 декабрь куни "Атлетико"га қарши ўйинда иштирок этиши ҳам сўроқ остида. 

Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли форвард жорий мавсум Испания чемпионатида 15 ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди ва 7 та голга ҳаммуалифлик қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Sattorov Xayriddin
06/12/2021 19:06
Exxx tuzalsinda nasip karim tuzaling teztez farnsiyalik xuchumchi zur ketaypti realda