Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Бензема Ла Лигада ноябр ойидаги энг яхши футболчи бўлди

Shahzod
Изоҳлар: 0

"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема Испания Ла Лигасида ноябр ойининг энг яхши футболчиси деб топилди.

30 ёшли футболчи Marca нашрининг маҳсус мукофотини қўлга киритди. Ўтган ой франциялик форвард Ла Лигада 4 учрашувда иштирок этиб, 1 та гол киритган ва 2 та голли узатмани амалга оширган эди.

Умуман, Бензема бу мавсум "Реал" сафида 21 учрашувда майдонга тушди ва 10 гол киритиб, 5 та голга ассистентлик қилди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ