Бензема Ла Лигадаги мақсадлари ва мавсумнинг энг муҳим ўйини ҳақида фикр билдирди

Мадриднинг "Реал" клуби аъзоси Карим Бензема "Валенсия"га қарши (1:1) ўйиндан сўнг мавсумдаги мақсадлари ҳақида айтиб ўтди.

- Жорий мавсум Ла Лигада ғалаба қозонишни истайман, шу мақсадда жамоамга кўлимдан келганча ёрдам бераман. Мен "Реал"нинг учинчи сардориман ва бу менинг вазифамдир.

Камп-ноудаги учрашувлар ("Барселона"га қарши ўйин ҳақида) ҳамма вақт оғир кечади ва ушбу қарама-қаршилик мавсумнинг энг муҳим баҳсидир. Умид қиламанки, биз ғалаба қозонамиз, - дея Бенземанинг сўзларидан иқтибос келтиради Marca нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!