Бензема "Ман Сити"га қарши режа қандай эканлигини айтди

"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Манчестер Сити"га қарши баҳс олдидан берилган саволларга жавоб берди.

- "Манчестер Сити" ҳақида нима дея оласиз?

- "Сити" ҳақида нима дейишим мумкин, бу жуда яхши мураббийга эга бўлган яхши жамоа! Бу жамоа тўпни назорат қилади ва кўп, кўп узатмаларни амалга оширишдан қўрқмайди. Тенг кучли ўйин бўлади.

- Сизларда қандайдур алоҳида режа бўладими?

- Йўқ. Бизни режамиз ғалаба қозониш, доим ғалаба қозониш. Биз ўзимиз ҳақимизда ўйлаймиз. Албатта, рақибимизни кузатамиз, ўрганамиз, аммо фақат ўзимиз ҳақимизда ўйлаймиз," - деди Бензема.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" 26 февраль куни "Манчестер Сити"ни қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Бухарский
24/02/2020 01:37
Eden Azar jarohat olgani bekor bo'ldi, juda qiyin bo'ladi. kerakli vaqtda shunday muammo