Бензема ниҳоят уддалади

Кеча, 28 август куни Мадриднинг “Реал” клуби Ла Лиганинг 3-тури доирасида “Эспаньол”ни меҳмонда 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Франциялик ҳужумчи Карим Бензема ушбу баҳсда дубль муаллифига айланди.

Футболчи голларидан бирини жарима зарбаси орқали киритди.

"Opta" нашри хабарига кўра, бу франциялик футболчининг “Реал” сафидаги (Карим 2009 йилдан буён “Реал”да ўйнамоқда) жарима зарбасидан киритган биринчи голи бўлган бўлса, фаолиятидаги 2008 йилдан кейин жаримадан киритган иккинчи голи бўлди. Бензема 2008 йилнинг апрель ойида "Лион" шарафини ҳимоя қилиб келаётган пайтда "Канн" дарвозасига тўғридан-тўғри жарима зарбасини гол урган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!