Бензема қаерда ўйнашини айтди!

“Реал”нинг кейинги йиллардаги тўпурарига айланиб қолган Карим Бензема клубдаги келажаги ҳақида гапирди.

- Мен бошқа лигадаги клублардан бирига ўтишим мумкинми? Йўқ, албатта. Мен учун “Реал” жаҳондаги энг зўр клуб, Ла Лига эса энг кучли чемпионат, - деди Карим Бензема.

"Лион" клуби тарбияланувчиси бўлган Карим Бензема 2009 йилдан бери мадридликлар сафида тўп тепяпти. 34 ёшли ҳужумчининг амалдаги шартномаси келаси йили ёзда тугайди.

Карим ўтган мавсумда 46 та учрашувда рақиблар дарвозасини 44 маротаба ишғол қилди ва жамоадошларига 15 та голли пас узатди. Бензема Франция терма жамоасида 97 та учрашувда 37 та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!