Бензема "Реал"даги келажаги борасида қарор қабул қилди
"Реал" ҳужумчиси Карим Бензема клуб билан шартномасини узайтиришга рози бўлди, дея хабар беради "Foot Mercato" нашри.
Манбанинг хабарига кўра, 35 ёшли франциялик футболчи 2024 йилнинг июнь ойи охиригача жамоа билан янги шартнома имзолайди. Томонлар барча шартларни муҳокама қилиб бўлишган, "қироллик клуби" яқин вақт ичида келишувни расман эълон қилади.
Бензема 2009 йилнинг июлидан бери "Реал" Мадридда ўйнаб келмоқда. "Қаймоқранглилар" билан бирга 5 марта чемпионлар лигасида ғолиб чиққан, 4 марта клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби, Испания чемпиони, шунингдек, мамлакат суперкубоги ва UEFA суперкубоги ва 2 марта Испания кубогини қўлга киритган.
2022 йилда ҳужумчи йил якунида энг яхши футболчига бериладиган "Олтин тўп" совринини қўлга киритди.
Фикрлар