Бензема "Реал"ни тарк этишга яқин

Карим Бензема ёзда "Реал"ни тарк этишга қарор қилди, дея хабар бермоқда "Relevo" нашри. Унинг амалдаги шартномаси 30 июнь куни ўз ниҳоясига етади. 35 ёшли француз жамоа билан янги битим имзоламаслиги ва фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. 

Манбанинг таъкидлашича, Бензема Саудия Арабистонига йўл олиш эҳтимоли бор. Унга 200 миллион евролик маош таклиф қилинган. 

Бензема "Реал"га 2009 йили 35 миллион евро эвазига келганди. У "Реал" билан ютиши мумкин бўлган барча кубокларга эга чиқиб бўлган. Шунингдек, Олтин тўпни ҳам қўлга киритди. 

Миш-мишларга кўра, мадридликлар Каримнинг ўрнига янги ҳужумчи қидирмоқда. Вариантлар орасида Лаутаро Мартинес ва Харри Кейн каби страйкерлар мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!