Бензема Роналду ва Месси гегемонлигига чек қўйди

“Реал” ҳужумчиси Карим Бензема 2019-2020 йилги Испания чемпионатининг энг яхши футболчиси совринини қўлга киритганидан кейин ўз фикрларини билдирди.

- Мен учун бу соврин кўп нарсадан далолат беради ва унга эга чиққанимдан бахтиёрман. Месси ва Роналду фаолияти давомида жуда кўп совринлар соҳиби бўлган ва бу гал мен уларни ортда қолдира олганимдан фахрланаман, - деди Бензема.

Таъкидлаш жоизки, 2009 йилдан бери Испания чемпионатида мавсум якунлари бўйича энг яхши футболчи совринига фақат Криштиану Роналду ва Лионель Месси эга чиққан.

Криштиану Роналду кетганидан кейин “Қироллик клуби” етакчисига айланган Бензема бу икки буюк футболчи гегемонлигига барҳам берди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)