Бензема Роналдудан ҳам, Мессидан ҳам зўр чиқиб қолди!

“Реал” УЕФА Суперкубоги учун ўтказилган учрашувда “Айнтрахт” клубини енгиб, навбатдаги совринини қўлга киритди.

Учрашувда иштирок этган Карим Бензема халқаро миқёсда соврин ютиш бўйича Криштиану Роналдудан ўзиб кетди, шунингдек, “Барселона”да порлаган Лионель Месси ва Жерар Пикени кучли ўнликдан чиқариб юборди.

Халқаро миқёсда энг кўп совриндор бўлган футболчилар рейтинги билан танишинг:

Кафу (17).

Тони Кроос (16).

Дани Алвес (15).

Карим Бензема (14).

Паоло Мальдини (13).

Андреас Иньеста (13).

Серхио Рамос (13).

Криштиану Роналду (13).

Лука Модрич (13).

Дани Карвахаль (13).

Каземиро (13).

Начо (13).

Мазкур ғалабадан сўнг, “Реал” ҳам халқаро ва миллий совринларни ютиш борасида “Барселона”дан ўзиб кетди. Мадридликлар шу тариқа барча совринлар сонини 98 тага етказди. Каталонияликларда эса бу кўрсаткич биттага кам.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!