Бензема шартнома олди

“Қироллик клуби” раҳбарияти жамоа тўпурари Карим Бенземага янги шартнома тақдим этди, деб хабар тарқатди Defensa Central нашри.

Манбанинг таъкидлашича, клуб франциялик ҳужумчи билан ўзаро ҳамкорликни 2024 йилнинг ёзигача узайтирмоқчи.

Бензема Франциянинг “Лион” жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2009 йилан бери  мадридликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Карим фаолияти давомида жами 752 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 389 та гол ва 186 та ассист расмийлаштирган.

Шунингдек, Франция терма жамоаси сафида 97 та ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 37 маротаба ишғол қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!