Бенземадан яна бир ажойиб натижа

  • 29 августа, 2022, 15:18
  • Makhmudov Jamshidbek
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

28 август, якшанба куни Испания чемпионатининг 3-туридан ўрин олган “Эспаньол” – “Реал” учрашуви бўлиб ўтди. Учрашув 3:1 ҳисобида мадридликларнинг ғалабаси билан якунланди.

Tecno

Карим Бензема 88-дақиқада ва 90+8-дақиқаларда гол уриб, дубл қайд этди ва жамоасига ғалаба тақдим этди. Айни пайтда унинг ҳисобида Испания чемпионати доирасида 222 та гол бор. Ҳужумчи бу орқали Ла Лига тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида Сезар Родригес билан тенглашиб, 7-ўринга кўтарилиб олди.

Фақат Альфредо Ди Стефано (227), Рауль (228), Уго Санчес (234), Тельмо Сарра (251), Криштиану Роналду (311) ва Лионель Месси (472) Бенземадан кўпроқ гол киритишган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию