Бенземани “Манчестер Юнайтед”га чақиринглар

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчиси Луи Саа манчестерликлар ҳужум чизиғидаги муаммоларни ҳал қилиш учун “Ал-Иттиҳод”да ўйнаётган Карим Бенземани олиб келиш кераклигини таъкидлади.

Эрик тен Хаг шогирдлари Премьер-лигада энг кам гол урган уч жамоадан бири ҳисобланади. Саанинг фикрича, 36 ёшли франциялик юлдузнинг жамоага қўшилиши ўзини кўрсата олмаётган ёш форвард Расмус Хёйлуннга ҳам фойда келтиради.

- Бензема “Манчестер Юнайтед”нинг ҳужум чизиғини жонлантира олади. Жамоа айнан шунақа ўйинчига муҳтож. У олдинги чизиқда ўйинни ташкил қилиш ва гол уришга уста. Карим ҳақиқий профессионал ва Хёйлунн ундан кўп нарсани ўрганса бўлади, - деди Луи Саа.

Яқинда Карим Бензема ва “Ал-Иттиҳод” раҳбарияти ўртасида келишмовчилик чиққани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. Бундан ташқари, Карим ўзини тарбиялаган “Лион”га қайтмоқчи тўғрисида ҳам ахборотлар чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!