Бенземани Саудияда нималар кутаётгани маълум бўлди

Карим Бенземанинг “Ал-Иттиҳод”даги вазияти энг кўп муҳокама қилинаётган масалалардан ҳисобланади.

36 ёшли футболчи бош мураббий Марсело Галлардо томонидан жамоадан четлатилган ва Дубайдаги ўқув-машғулот йиғинига жалб этилмаган.

Ҳозир Европанинг айрим клублари Бенземани ўз сафига қўшиб олиш ҳаракатини бошлаб юборган.

Таниқли журналист Бен Жейкобснинг маълум қилишича, Саудия арабистони суверен фонди ва мамлакат спорт вазирлиги бу ҳолат бўйича қарор қабул қилди.

Ҳар икки ташкилот машҳур футболчини миллий чемпионатни ривожлантириш лойиҳасининг муҳим бўлаги сифатида жамоада қолишини таъминлашга қарор қилган.

Бензема “Реал”даги фаолиятини тугатиб, ўтган ёз “Ал-Иттиҳод”га кўчиб ўтганидан бери жами 24 та учрашувда ўз ҳисобига 15 та гол ёздириб қўйди.

Йилига 100 миллион евро атрофида маош олаётган моҳир тўпурарнинг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача давом этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!