Бенземанинг "Барса" дарвозасига урган голи тарихга кирди

Испания Суперкубоги финал учрашувида "Барселона" азалий рақиби "Реал"ни 3:1 ҳисобида мағлуб этди.

"Кўк-анорранглилар" таркибида Гави, Левандовски ҳамда Педри томонидан киритилган тўпларга мадридликлар Карим Бенземанинг биргина аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди.

Бу гол франциялик ҳужумчи учун клублардаги фаолияти мобайнида урган 400-голи сифатида тарихга кирди. У "қаймоқранглилар" либосида 334 марта, карьерасини бошлаган "Лион" жамоаси таркибида 66 бор рақиблари дарвозасига йўл топишнинг уддасидан чиққан.

Маълумот учун, 35 ёшли Бензема жорий мавсум "қироллик клуби" сафида 16 учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11 гол ва 1 ассистни ёздириб қўйишга муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!