Бенземанинг дубли "Реал"га ғалаба тақдим этди

Ла Лига 21-туридан ўрин олган "Атлетик" - "Реал" ўйини якунига етди. Мазкур учрашувда "Қироллик клуби" 2:1 ҳисобида зафар қучди. 

4-дақиқада Бензема ҳисобни очди. Кўп ўтмай, унинг ўзи орадаги фарқни иккитага етказиб қўйди. 10-дақиқада Сансет фарқни қисқартирди ва ўйинда бошқа тўп киритилмади. 

Ушбу натижадан сўнг "қаймоқранглилар" ҳисобидаги очколар сони 46 тага етди. Айни дамда улар Ла Лига турнир жадвалида яққол пешқадам бўлиб турибди. 24 очкоси бор "Атлетик" 10-ўриндан жой олган. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!