Бенземанинг жароҳати ростдан ҳам жиддийми?
“Реал” Мадрид ҳужумчиси Карим Бенземанинг Ла Лига 22-туридан ўрин олган “Эльче”га (2:2) қарши ўйинда олган жароҳати жиддий эмас. Бу ҳақда футболчининг яқинлари журналист Серхио Куирантега хабар берган.
Юқоридаги манбага кўра, франциялик тўпурар бугун ҳам “Реал”нинг Вальдебебасдаги базасида физиотерапевтлар қабулида бўлган ва у ерда текширувлар учун 4 соат вақт сарфлаган. Шифокорлар охир-оқибат уни МРТдан ўтказмасликка қарор қабул қилган.
Бензема жорий мавсум Ла Лиганинг 21 та учрашувида майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.
Фикрлар