Бенземанинг қарори Мбаппени ўзгартириб юборди

Килиан Мбаппе ва ПСЖ ўртасида зиддият келиб чиққанидан хабарингиз бор. Ҳозир томонлар матбуотда бир-бирини танқид қилиш билан банд.

Ҳаммасига 24 ёшли футболчи бирданига клуб билан келишувни 2025 йилгача узайтирмасликни айтганидан бошланди.

Marca нашрининг ёзишича, ПСЖ раҳбарияти Килиан Мбаппе бирданига фикрини ўзгартиришига Карим Бенземанинг кутилмаганда “Реал”дан кетишга қарор қилгани таъсир ўтказди, деган қарашни илгари сурмоқда.

Карим Мадридни тарк этгунича ПСЖнинг Килиан Мбаппе билан музокаралари бир маромда давом этаётган эди.

ПСЖ хўжайини Нассер Ал-Хелаифий Мбаппе бўйича якуний қарорини айтган. Агар ҳужумчи июль ойининг охиригача шартномани узайтирмаса, у ҳолда бошқа клубга сотиб юборилади.

Мбаппенинг ўзи келаси мавсумни ПСЖда ўтказиб, 90 миллион евро миқдорида содиқлик бонус ва 60 миллион евро маошини олиб, келаси ёз эркин агент сифатида “Реал”га ўтмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Шухрат Хусаинов
11/07/2023 12:45
Мбапе хам 2 чи́ шомуродов утаман-утмайман деб кутини бураверар эканда