Бенземанинг қарори "Реал"нинг режаларини бузиб ташлади

Мадриднинг “Реал” клуби раҳбарияти ҳужумчи Карим Бенземанинг жамоани тарк этиш қароридан ҳали ҳам ўзига кела олмаяпти.

Хабар қилинишича, ҳужумчи “Ал-Иттиҳод” таклифини аллақачон қабул қилган ва ёзда Саудия Арабистони чемпионатига ўтади.

Foot Mercato хабарига кўра, "Реал" бундай ўзгаришларни умуман кутмаган эди. Агар Бензема кетса, уларнинг трансфер бозоридаги дастлабки режаси барбод бўлади. Шу муносабат билан мадридликлар ҳали ҳам Каримни 2024 йилнинг ёзига қадар жамоада қолишга кўндира олишларига умид қилишмоқда.

Франциялик футболчи жорий мавсум Ла Лиганинг 23 та ўйинида 18 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!