Беппе Маротта: "Интер" Эриксен трансферини тезроқ якунлашга умид қилмоқда

"Интер" спорт ишлари бўйича директори Беппе Маротта "Тоттенхэм" хавбеки Кристиан Эриксен трансфери ҳақида фикрларини билдириб ўтди.

"Яширмайман, "Тоттенхэм" билан музокара ўтказяпмиз. Эриксеннинг шартнома муддати 30 июнда якунига етади, қонун бўйича у билан ҳам бу мавзу бўйича музокарамиз давом этмоқда.

Трансефер ойнаси жума куни ёпилади, шу сабаб ушбу келишувни тезроқ якунлашга ҳаракат қиляпмиз", - дейди Маротта.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!