Бердиев: Ҳар бир беллашувга 3 очко учун тушиш лозим, шунда чемпионлик ҳам ўз ўзидан бўлади

Суперлига 21-туридан ўрин олган “Насаф” – “Нефтчи” (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Нефтчи” бугунги кунда Ўзбекистондаги энг тартибли ҳимояланадиган жамоа саналади. Шунга қарамасдан, рақиб дарвозасига йўл топа олдик. Стандарт вазиятларга эътибор қаратган эдик. Бугун ғалабага шу нарса омил бўлди.

“Нефтчи”да бизга қарши учрашувга қадар 12 кун тайёргарлик учун вақт бор эди ва ўйиндан олдин бу борада бизда ҳавотир бор эди. Сабиб биз 5 кун олдин яна бир оғир баҳсда иштирок этган эдик. Аммо, ҳам жисмоний, ҳам тактик жиҳатдан рақибдан устун эдик.

“Насаф”даги кўплаб футболчилар терма жамоадан таклиф олишга муносиб. Биз ҳам баъзан терма жамоамиз ўйнайдиган схемада ҳаракат қиламиз. Амонов ҳозир яхши формада. У майдонда катта ҳажмдаги ишни амалга оширмоқда. Ўйлайманки, терма жамоага муносиб.

Чемпионлик? Ҳар бир баҳсга ғалаба учун чиқайлик. Баъзан битта ғалаба қозонганимиздан сўнг чемпионлик ҳақида гапирамиз. Яхшиси, ҳар бир беллашувга 3 очко учун тушиш лозим. Шунда чемпионлик ҳам ўз ўзидан бўлади”, – деди Бердиев.

Манба: pfl.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Жабборов Ахмаджон
08/10/2023 14:57
Чемпионликни билмадиму. Лекин жўжани санашга ҳали вақт бор. Олдинда куз турибди.