Беринчик WBO чемпионини жангга чорлади
WBO йўналиши бўйича енгил вазн тоифасида амалдаги жаҳон чемпиони Денис Беринчик(19-0, 9 KO) WBC йўналиши бўйича ушбу вазнда жаҳон чемпиони Шакур Стивенсон(21-0, 10 KO)га рақиблик қилишга қарор қилди.
“Салом Шакур. Нима гаплар ? Биласанми, мен сен билан жанг қилмоқчиман. Сенинг камаринг – менга тегишли”, — деди Беринчик ўзининг ижтимоий тармоқларига жойлаган видеосида.
Маълумот учун, Денис Беринчик енгил вазн тоифасида Эмануэл Наварретни очколар эвазига мағлуб этиб, чемпионлик камарини қўлга киритганди. Беринчик бу қарама-қаршиликда яққол аутсайдер ҳисобланса-да, якунда мини-сенсация ярата олган.
Фикрлар