Берлускони ақл бовар қилмас трансферлар ҳақида гапирди

"Монца" клуби раҳбари Сильвио Берлускони "Милан"нинг собиқ аъзолари Златан Ибрагимович ва Кака билан шартнома имзолашга уринганини айтиб ўтди.

"Уларни қўлга киритишни мақсад қилган эдик, аммо футбол билан боғлиқ бўлмаган сабаблар туфайли, бу фикрдан воз кечишга мажбур бўлдик.

Бундай саволларга жавоб берадиган бўлсам, ҳеч қачон "ҳеч қачон" деманг," - деди Берлускони Tele Lomardia эфирида.

Маълумот учун, "Монца" клуби тарихда илк бор Италияда даража жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи лигага кўтарилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!