Бернарду Силва "Барселона"га ўтишга рози, қарор Фликка боғлиқ
"Барселона" португалиялик ярим ҳимоячи Бернарду Силванинг атрофидаги вакиллар билан трансфер борасида келишувга эришди. Бироқ якуний қарорни жамоа бош мураббийи Ханси Флик қабул қилади. Бу ҳақда "Tot Costa" хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, "Манчестер Сити" футболчиси каталония клубига ўтишни жуда истамоқда ва трансферни осонлаштириш мақсадида маошини сезиларли даражада камайтиришга ҳам тайёр.
Футболчининг агенти Жорже Мендеш ҳам мижози "Барселона" сафида ўйнашга тайёр эканини тасдиқлаган.
Шу билан бирга, клуб таркиб режалаштирилиши бўйича якуний баҳолашни амалга ошириш учун бироз вақт сўраган.
Аввалроқ айрим манбалар Ханси Флик ушбу трансферни қўллаб-қувватлаётганини, энди эса сўнгги қарор Силва ва унинг вакилларига боғлиқлигини хабар қилган эди.
Манбаларга кўра, яқин соатлар 31 ёшли ярим ҳимоячининг келажагини ҳал қилиши мумкин. Бернарду Силва "Манчестер Сити"ни эркин агент сифатида тарк этади.

Фикрлар