Бернарду Силва фаолиятини давом эттириш учун устувор йўналишни танлади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бернарду Силва фаолиятини давом эттириш бўйича устувор вариантини танлади. Бу ҳақда инсайдер Фернандо Поло ижтимоий тармоқлар орқали хабар бермоқда.

Журналист маълумотига кўра, Бернарду Силва каталониянинг "Барселона" жамоасига ўтишни афзал кўрмоқда. Шу билан бирга унинг хизматларига Мадриднинг "Реал Мадрид" ва "Атлетико Мадрид" клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси 2017 йилдан бери ушбу жамоа сафида тўп суриб келмоқда. Унинг бозор қиймати 22 миллион евро деб баҳоланмоқда.

Ўтган мавсумда Англия Премьер-лигасида у 38 ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди, 4 та голли узатма берди ва 10 та сариқ карточка олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!