“Беш ташаббус олимпиадаси”: Чирчиқда волейбол бўйича Республика финал босқичи баҳслари бошланди

Кеча, 5 декабрь куни Чирчиқ шаҳрида жойлашган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг манежида волейбол бўйича "С" лигасининг республика финал босқичига старт берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги "Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-92-сонли ҳамда 2022 йил 11 апрелдаги "Маҳаллаларда ёшларни оммавий спортга жалб қилишни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-201-сонли қарори ижросини таъминлаш ва аҳоли орасида, айниқса, ёшлар ўртасида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш мақсадида ташкил этилаётган "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасидаги волейбол бўйича ўғил болалар ўртасидаги мазкур республика финалида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан 280 нафар спортчилар жам бўлишди.

Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси ҳамкорлигидаги ушбу мусобақанинг дастлаб тантанали очилиш маросими ташкил этилди. Маросимда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазири маслаҳатчиси Аваз Каримов ҳамда ЎзДЖТСУ ректори Маҳмуджон Болтабоев жамоаларни финал босқичига етиб келгани билан қутлаб, уларга беллашувларда юқори ўринларни эгаллашида омад тилади.

Айни пайтда 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган жамоалар ўртасидаги "С" лигаси беллашувлар кўтаринки руҳда ўтмоқда. Мусобақа 8 декабрга қадар давом этади.

photo_2022-12-06_10-18-38 (4)

photo_2022-12-06_10-18-38 (2)

photo_2022-12-06_10-18-38

photo_2022-12-06_10-18-38 (3)

photo_2022-12-06_10-02-51

photo_2022-12-06_10-02-55

photo_2022-12-06_10-03-00

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!