"Бешиктош" "Бавария" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи

  • 02 Jul 22:55
  • Suhrob Xolbekov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

"Бавария" футболчиси Марсель Сабицер "Бешиктош" клубига ўтиши мумкин, дея хабар бермоқда Туркиянинг "Fanatik" нашри. 

Tecno

Мюнхенликлар ярим ҳимоячини қўйиб юборишга тайёр ва бу трансфердан 17 миллион евро ишлаб топишни мақсад қилган. Тез орада "Бешиктош" "Бавария" билан музокараларни бошлайди. 

Сабицер якунига етган мавсумни "Манчестер Юнайтед"да ўтказди. 29 ёшли футболчи "қизил иблислар" сафида қолиши ҳам мумкин эди. Аммо раҳбарият бошқа вариантларни кўриб чиқишга қарор қилди. 

Эслатиб ўтамиз, Марселнинг немис клуби билан тузган шартномаси 2025 йилгача амал қилади. У 2021 йилда "Лейпциг"дан 25 миллион еврога сотиб олинган.

Comments

You must be logged in to commet!