"Бешиктош" ўз майдонида "Спортинг"га йирик ҳисобда имкониятни бой берди (видео)

УЕФА Чемпионлар лигаси “C” гуруҳи 3-турида “Спортинг” сафарда “Бешиктош”га қарши баҳс олиб борди.

Истанбулдаги ўйинда 1:4 ҳисобида меҳмонларнинг қўли баланд келди. “Спортинг”га ғалаба келтирган голларга Себастьян Коатес (15', 27'), Пабло Сарабия (44') ва Паулиньо (89') муаллифлик қилган бўлса, “Бешиктош”нинг ягона жавоб голини Жийле Ларин (24') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!