Ads

"Бетис" клуби химоячиси Хуниор Фирпо "Барселона"га ўтиши мумкин. Бундан келиб чиқиб, футболчи "Барса" чап қанот химоячиси Хорди Альба борасида гапириб ўтди.

"Албатта, мен Альбани дунёнинг энг яхши чап қанот химоячиси деб ҳисоблайман. У ишончли химояланиш билан бирга, жуда хавфли хужумлар уюштира олади.

Қачондир, мен у билан бирга ўйнасам ёки битта позиция учун кураш олиб борсам ҳам ундан кўп нарсани ўрганишимга тўғри келади," - Фирпо.

Манба: Mundo Deportivo