Бэйл 2 йилдан сўнг илк маротаба "Сантьяго Бернабеу"да майдонга тушди
"Реал" Мадрид футболчиси Гарет Бэйл кеча "Хетафе"га қарши ўйиннинг 74-дақиқасида заҳирадан майдонга тушди. Шу тариқа, у орадан 2 йил ўтиб, яна "Сантьяго Бернабеу"да "Реал" учун ўйин ўтказди.
У майдонга тушгач, "қироллик клуби" мухлислари унга нисбатан ножўя хатти-ҳаракатлар кўрсатишди. Яъни, уни хуштакбозлик билан кутиб олишди.
Охирги марта Бэйл "Бернабеу"да 2020 йил июнь ойида расмий учрашувда иштирок этганди. Эслатиб ўтамиз, "Хетафе"га қарши баҳс "қаймоқранглилар"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Фикрлар