Бэйл бир сирни ошкор этди

"Реал" ҳужумчиси Гарет Бэйл гольфни ёмон ўйновчи жамоадоши номини маълум қилди.

"Лука Модрич, 100 фоиз. Бир марта меҳмонхонада қолганимизда, шуғулланиш учун ҳеч нарса йўқ эди. Гольф майдончаси ва гольф машғулоти учун майдон бор эди. Мен Лукадан ўйнашни истайдими ёки йўқ, шу ҳақда сўрадим.

У қўлига чавгонни олди ва очиғи, тўғри тутишни ҳам билмади. Чайқалиб, ерга зарба берди. Менимча, 20 уринишдан фақатгина бир марта шарга зарба бера олди холос. Эртасига эса бели оғриётганлигини баҳона қилган", - деди уэльслик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!