Бэйл МЛСдаги дебюти ҳақида гапирди
Уэльслик ҳужумчи Гарет Бэйл МЛСдаги дебюти ҳақида гапирди.
“Бу шунчаки ажойиб эди. Илк дақиқаларданоқ атмосферани ҳис қилдим. Бутун ўйин давомида жамоадошларимга ёрдам бериш учун майдонга тушишни хоҳлардим. Аммо мен ўзимнинг қандай ҳолатда эканлигимни тушунишим ҳам муҳим эди", - деди Бэйл Калифорния клуби матбуот хизматига берган интервьюсида.
Бэйл бугун бўлиб ўтган "Нэшвилл" клубига қарши баҳсни захира ўриндиғида бошлади ва 72-дақиқада майдонга туширилди. Бу ўйинда "Лос-Анжелес" 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли футболчи "Лос-Анжелес" клуби билан «1+1» кўринишида шартнома имзолаган. Гарет "Реал"ни эркин агент сифатида тарк этган эди.
Фикрлар