Бэйл: Ўз мухлисларинг сенга ҳуштакбозлик қилиши нотўғри

“Реал” вингери Гарет Бэйл мухлисларнинг ҳуштакбозлик қилиши нотўғри эканини айтди.

“Мухлисларинг сенга бундай муносабатда бўлиши, бу умуман кутилмаган ҳолат. Агар танқидлар ёмон ўйнаётган ёки танаффусгача 2 та гол ўтказиб юборган жамоага нисбатан қилинса, буни тўғри тушунардим. Лекин, ўз футболчисига нисбатан ҳуштакбозлик қилиниши, бу нотўғри.

Ёмон ўйиндан сўнг мухлислар сени қўллаб-қувватлашини хоҳлайсан. Ҳуштакбозлик эса сенинг руҳиятингни янада тушириб юборади. Сен янада ёмонроқ ўйнай бошлайсан ва мухлислар янада қатиқроқ бақиришни бошлайди. Бу орқали улар асосан ўзларига зарар етказишади. Менимча буларнинг бари бефойда”, - дейди уэльслик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!