Бэйл қайси жамоага бориши маълум бўлди

“Реал” ҳужумчиси Гарет Бэйл мавсум якунланиши билан Мадридни тарк этиши аниқ бўлиб улгурган масала.

Манбаларнинг таъкидлашича, уэльслик футболчи фаолиятини қаерда давом эттириш бўйича бир қарорга келган. Бэйл учинчи бор “Тоттенхэм”да тўп тепишни режалаштиряпти.

“Саутгемптон” тарбияланувчиси бўлган ҳужумкор футболчи 2007 йили “Тоттенхэм”га ўтиб, бу жамоада беш йилда юлдуз даражасига кўтарилган. 2013 йили “Реал” уни рекорд даражадаги сумма – 101 миллион еврога сотиб олганди.

Бэйл орада Мадриддаги ишлари юришмай қолганида, яъни ўтган мавсумда ижара асосида “Тоттенхэм”га қайтиб борганди.

Карло Анчелотти қўл остида ҳам Бэйлнинг ишлари юришмади. У барча турнирларда еттита ўйинда битта гол урди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!