Бэйл “Реал”дан ҳурмат билан кет!
Машҳур футболчи Гарет Бэйлнинг оиласидагилар унинг “Реал”дан ҳурмат билан кетишини талаб қилмоқда.
Уэльслик ҳужумчининг мадридликлар билан шартномаси мавсум охирида ўз ниҳоясига етади. Унинг оиласидагилар ва дўстлари “Қироллик клуби”даги фаолиятини оддий ўйинчилар қаторида якунламаслигини сўрамоқда.
Бэйлнинг яқинлари у испан гранди таркибида барча ютуқларни қўлга киритган машҳур юлдуз сифатида хайрлашиши кераклигини уқтирмоқда. Гаретнинг ўзи мавсум охирида фаолиятини бутунлай якунлашни режалаштираётганини айтган. Бу кўп жиҳатдан Уэльс терма жамоасининг Қатардаги жаҳон чемпионатига чиқиши билан боғлиқ.
Агар терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритса, Гарет ўзига янги жамоа топади ва тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида иштирок этиш учун формасини ушлаб туради.
Бир пайтлар энг қимматбаҳо юлдузлардан бўлган Гарет Бэйл жорий мавсумда атиши уч бор майдонга тушди ва битта гол урди.
Фикрлар